“Локомотив” футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Локомотив” футболчилари бугун Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Барча текширувлар чуқурлаштирилган тартибда олиб борилди. “Локомотив”ни ушбу мавсумда ҳам бир қатор масъулиятли учрашувлар кутиб турибди. Шу боис жамоанинг тайёргарлиги ҳам жиддий тарзда кечмоқда.

“Темирйўлчилар” бугун тушдан сўнг клуб қароргоҳида тўпланиб, “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишади. Тошкентдаги машғулотлар 7 январга қадар давом этади. 8 январь куни эса жамоамиз илк хориж ўқув-йиғинини ўтказиш мақсадида Дубайга йўл олади.

1 img_4415 img_4417 img_4419 img_4421 img_4427 img_4431 img_4436 img_4441 img_4447 img_4450 img_4454 img_4463 img_4468 img_4470