“Локомотив” янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун “Локомотив” футболчилари Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Тушдан сўнг эса жамоамиз аъзолари клуб қароргоҳида тўпланиб, машғулот ўтказишди. Машғулот жараёнида жамоамиз аъзоларининг барчаси иштирок этди. Шунингдек, кўрикда бўлиб турган икки нафар ивуарлик футболчилар ҳам барча қатори шуғулланишди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкентдаги машғулотлар 7 январга қадар давом этади. 8 январь куни эса жамоамиз илк хориж ўқув-йиғинини ўтказиш мақсадида Дубайга йўл олади.

Қуйида бугунги машғулотдан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин: 

img_4535

img_4579

img_4629

img_4667

img_4675

img_4689

www