Бугун Самарқандда катта футбол байрами! Кўхна шаҳарнинг кўркам иншоотларидан бири саналадиган “Динамо” ўйингоҳида бугун футбол бўйича мамлакат кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Анчагина қизиқарли тарзда кечиши тахмин қилинаётган беллашувда юртимизнинг икки гранд жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Якунланган Олий лига баҳсларида чемпионликни қўлга киритган “Локомотив” энди кубок финалида “Насаф” қаршилигини енгишга уриниб кўради. Мазкур матчни бошқариш Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига топширилди. Унга қанотларда Тимур Галеев ва Акбар Пўлатов ёрдам беришади.
Ўзбекистон кубоги-2016. Финал
30 ноябрь (чоршанба)
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), З. Қодиров (Навоий)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган:
Финалчиларнинг Ўзбекистон кубогини қўлга киритган йили:
“Локомотив” – 1 марта (2014 йил)
“Насаф” – 1 марта (2015 йил)
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИНИНГ БАРЧА ФИНАЛЛАРИ