“Локомотив” – Ўзбекистон Кубоги 2016 соҳиби!

Бугун Самарқанддаги “Динамо” стадионида мамлакат кубоги финал баҳси бўлиб ўтди.

Қизиқарли кўриниш олган матчда “Локомотив” “Насаф” қаршилигини енгишга уриниб кўрди ва буни ажойиб тарзда уддалади. Ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ ҳисобни очган Темурхўжа Абдухолиқовнинг киритган голи учрашув якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди ва натижада “Локомотив” ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

1-1

Ўзбекистон кубоги-2016. Финал.

30 ноябрь, Самарқанд, «Динамо» стадиони. 8150 томошабин.

“ЛОКОМОТИВ” (ТОШКЕНТ) – “НАСАФ” (ҚАРШИ) 1:0

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (2)

“Локомотив”: 12.Маъмур Икромов, 5.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (4.Бобурбек Юлдашев 84), 28.Икром Алибоев, 37.Шерзод Файзиев (33.Олег Зотеев 73), 71.Артур Геворкян (10.Марат Бикмаев 53).

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдурахимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков (15.Шаҳбоз Эркинов 58), 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан (45.Бобир Абдихолиқов 71).

Огоҳлантиршлар: Ислом Тўхтахўжаев (31), Темурхўжа Абдухолиқов (33) – Одилжон Ҳамробеков (35), Шахбоз Эркинов (90+3)

Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев (90+3)

1-1

4

1-77

photo_2016-12-01_13-15-15