“Локомотив” ПФК марҳум Юртбошимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Эртага, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини бўлиб ўтади. Бунда “Локомотив” ва “Насаф” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида бўлиб турган “Локомотив” ПФК вакиллари бугун муҳтарам Юртбошимиз, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.

Зиёратга шунингдек, “Насаф” футбол клуби аъзолари ҳамда эртанги ўйин расмийлари – ЎФФ ва ПФЛ ходимлари, учрашув ҳакамлари ҳам ташриф буюришди.

img_8936

img_8943

img_8960

img_8974

img_8980

img_8981

img_8988