“Локомотив” ва “Ориент Финанс Банк” вакиллари онкология марказида бўлишди

Азиз дўстлар!

Янги йил арафасида доимо мўъжизалар бўлади ва орзулар ушалади! Республика онкология маркази беморлари бунинг гувоҳи бўлишди.

Ўзбекистон онкологлар Ассоциацияси ташаббуси билан “Ориент Финанс Банк” ва “Локомотив” футбол клуби ҳамкорликда Республика онкология маркази учун ажойиб совға тайёрлади ва уни тўшакда ётган ёш болалар учун тақдим қилди! Энди ушбу марказга даволанишга борган барча болалар ўз ўринларида бемалол ва қулай ётишлари мумкин! Кичик беморларнинг даволаниши энди янада ажойиб шароитларда бўлиши мумкин! Уларнинг кўзларида қувонч ва хурсандчилик кўриш учун биз ҳам қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз! Янги йил арафасида буни амалга ошириш эса янада ёқимли. Чунки бунда орзулар амалга ошади!

“Ориент Финанс” акциядорлик тижорат банки вакиллари ва “Локомотив” футбол клуби футболчилари Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ўзининг ажойиб совғалари билан ташриф буюрди!

Анъанага айланган ҳолда янги йил арафасидаги ажойиб тадбирда “Локомотив” футбол клубининг тўлиқ таркиби ҳам иштирок этди ва улар Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган ёш болаларга ўзларининг махсус совғаларини тақдим қилишди. Болалар нафақат совғалардан, балки улар ўзларининг севимли футболчилари билан гаплашиб, суратга тушганларидан ҳам хурсанд бўлишди!!!