“Локомотив” Дубайда уч синов-назорат ўйинини ўтказади

“Локомотив” 9-23 январь кунлари Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради.

Ушбу йиғинда жамоамиз учта ўртоқлик ўйинини ўтказади. Дастлаб, 16 январь куни Москванинг “Спартак” жамоасига қарши баҳс олиб борилади.

“Локомотив” орадан икки кун ўтиб, 18 январь куни Словакиянинг 7 карра чемпиони “Жилина” футбол клуби билан куч синашади.

Сўнгги баҳс 21 январь куни Даниянинг 10 карра чемпиони “Брондбью” жамоасига қарши ўтказилади.

photo_2019-01-07_18-08-39