Авазбек Ўлмасалиев: “Локомотив” шарафини ҳимоя қилишдан хурсандман”

“Локомотив”нинг янги футболчиси Авазбек Ўлмасалиев “темирйўлчилар” сафига ўтгани борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– “Локомотив” шарафини ҳимоя қилишдан хурсандман. Бу ерда ўзимни кўрсатиб, Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида жамоанинг ғалабаларига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишни ва шу орқали мураббийларнинг ишончини қозонишни истайман.

“Локомотив” – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Жамоа ажойиб футболчилардан ташкил топган. Бу ерда ўйин кўрсатиб, ўзимга муносиб тажриба орттираман. Янги жамоадошларимдан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман.