Шуҳрат Файзиев: “Молиявий қийинчиликлар борлигини барча билади”

“Локомотив” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар катта мураббийи Шуҳрат Файзиев қуйидагича фикр билдирди: 

– Биз учун бироз қийин учрашув бўлди. Рақиб анча яхши ўйин намойиш этди. Энди эътиборни кейинги ўйинларга қаратамиз. Ҳозир секин-аста ўзимизнинг бухоролик ёш футболчиларни ҳам тарбиялаб, таркибга жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Насиб этса, яқин вақт ичида Бухородан ҳам яхши ёш истеъдодлар етишиб, катта футболчилар чиқади. Ҳозирча имкониятдан келиб чиқиб ўйин намойиш этяпмиз.

photo_2018-11-09_23-36-00

Мавсум якунларига қараган ҳолда, жамоани кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Тўғри, молиявий ҳолатимиз унчалик яхши эмас, муаммолар борлигини деярли ҳамма билади. Аммо жамоа йўқ бўлиб кетмайди. “Бухоро” олдин ҳам бўлган, кейин ҳам бўлади.