“Локомотив” – “Бухоро”. Ўзаро ўйинлар

PEPSI Суперлигаси 30-турининг қизиқарли беллашувларидан бири “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Бухоро” клубини меҳмон қилади.  Ўйин соат 17:00да старт олади.

photo_2018-11-09_10-07-32

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Бухоро”га қарши 27та баҳс ўтказган.  Ўзаро ўйинларда катта устунлик пойтахтликлар томонида. “Локомотив” ушбу жамоани умумий 16 марта мағлуб этган. “Бухоро” “Локо”ни 6 марта доғда қолдирган бўлса, қолган 5 ўйин дуранг билан якун топган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 51 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Дарвозамиздан эса 31 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2013 йилги мавсум биринчи даврасида қайд этилган – 5:1.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Бухоро” билан ўтган 13 баҳснинг 10тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 марта мағлубиятга учраган. “Локомотив” Тошкентда “Бухоро” билан дуранг қайд этмаган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1 ҳисобида якунланганди. “Бухоро” майдонидаги ўйинлар ҳам “Локо”нинг ғолиблиги билан якунланган – 1:3, 0:1.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 18 баҳсда ютқазмади.
“Бухоро” бу мавсум сафарда ўтган 14 ўйиннинг фақатгина 3тасида ғалабага эришган. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 29 июль куни “Қизилқум” майдонида қўлга киритилган.