“Summer Cup” мусобақасида “Локомотив-2006” чемпион!​

“Championat.asia” ташаббуси билан ЎФА ва ТФФнинг ўзаро ҳамкорлиги туфайли ўтказилган “Summer Cup” болалар мусобақаси ўз якунига етди.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақа 2006-2007 йилларда туғилган футболчилар ўртасида ташкил этилди. Бугун ҳар иккала ёш тоифасидаги жамоалар учинчи ўрин учун баҳс ҳамда финал учрашувида майдонга тушишди.

2007 йилда туғилганлар ўртасида “Спартак” ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақада “Локомотив” чемпион бўлди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, ҳар бир жамоадан энг яхши футболчи аниқланиб, уларга ҳам совғалар топширилди.

433148_680

Мусобақанинг энг яхши футболчилари:

2006 й.

Абдуллаев Абдураҳмон (“Odil Junior”)

Бўриев Жаҳонгир (БЎСМ-16)

Исомиддинов Жаҳонгир (“Бунёдкор”)

Мирқобилов Сардор (“Локомотив”)

433141_680 433122_680

2007 й.

Худойберганов Шоҳруҳ (“Локомотив”)

Абдурасулов Асилбек (“Odil Junior”)

Омонкелдиев Фазлиддин (“Бунёдкор”)

Тўлаганов Даврон (“Спартак”)

photo_2018-06-09_16-55-24

8 июнь. 1/2 финал

“Бунёдкор” – “Odil Junior” 2:0

БЎСМ-16 – “Локомотив” 0:2

9 июнь. 3-ўрин учун баҳс

“Odil Junior” – БЎСМ-16 1:1 (пенальтилар серияси 2:3)

9 июнь. ФИНАЛ

“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:1 (пенальтилар серияси 2:4)

photo_2018-06-09_16-55-23