“Локомотив” АГМК клубига қарши ўйинга кўтаринки руҳда тайёргарлик олиб бормоқда (ФОТО)

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Пепси Суперлига-2018нинг 15-турини уйда Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши ўтказади.

“Темирйўлчилар” жамоаси 12 июнь санасида бўлиб ўтадиган мазкур беллашувга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди. Жамоа ўз қароргоҳида машғулотлар олиб бормоқда. Унда барча футболчилар иштирок этмоқда. Фақатгина Диёр Турапов жароҳати сабаб машғулотларда қатнаша олмаяпти. Қолган барча машғулот жараёнида астойдил тер тўкмоқда. Игнатий Нестеров, Фарҳод Бекмуротов, Садриддин Абдуллаев ва Идрис Бикмайкин жамоа билан тўлиқ машғулотлар олиб бормоқда. Икром Алибоев ва Шухрат Мухаммадиев миллий терма жамоа ихтиёрида бўлиб туришибди.

Қуйида жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

img_0311 img_0314 img_0345 img_0372 img_0390 img_0394 img_0420 img_0422 img_0434 img_0440