“Нефтчи” – “Локомотив”.  Ўзаро учрашувлар тарихи ҳақида

Суперлига 10-турининг қизиқарли ўтиши тахмин қилинаётган ўйинларидан бирида Тошкентнинг “Локомотив” клуби Фарғонада “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Мазкур икки клубнинг ўзаро ўйинлари ҳамиша муросасиз руҳда ўтиб келган. Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 26та учрашув ўтказишган. Уларнинг 7тасида фарғоналиклар, 14тасида тошкентликлар зафар қучишган. Яна 5та баҳс дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етган.

lokoneftchiuzbekderby

“Локомотив” футболчилари рақиб дарвозасини ўзаро ўйинларда 44 бор аниқ нишонга олишган. Ўз дарвозамиздан эса 32марта тўп ўтказиб юборганмиз.

Жамоаларнинг ўтган йили Фарғонада кечган беллашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди.

lokomotivuzbekistanteamclub