“Нефтчи” – “Локомотив” ўйини олдидан йиғилиш бўлиб ўтди

4 май куни Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида Суперлига 10-турининг қизиқарли ўтиши таҳмин қилинаётган беллашувларидан бири бўлиб ўтади. Унда “Локомотив” “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлади. 

3 май куни мазкур ўйин олдидан ҳар иккала жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди Унда жамоаларнинг ўйинни қандай либосда ўтказишлари масаласига аниқлик киритилди. Унга кўра, “Локомотив” баҳсни оқ рангли либосда ўтказадиган бўлди.  “Нефтчи” эса қизил-кўк формада ўйнайди.

Таъкидлаб ўтамиз, “Нефтчи” – “Локомотив” учрашуви соат 18:00да бошланади.