“Локомотив” навбатдаги учрашувини “Нефтчи”га қарши ўтказади

“Локомотив” жамоаси Суперлиганинг 10-турида Фарғонада “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлади.  Беллашув “Истиқлол” аренасида бўлиб ўтади ва соат 18:00да старт олади.   

ПФЛ мазкур ўйинни бошқариб бориш масъулиятини Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширди.

 

10-тур / 4 май (жума)

“Нефтчи” – “Локомотив”

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Калинин (Қашқадарё), А. Буров (Бухоро), Ғ. Жўраев (Наманган).

Назоратчи – Ғ. Каримов (Тошкент).

Комиссар – Б. Намозов.

 

Таъкидлаш жоизки,  мазкур қарама-қаршилик ТВда ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.