“Локомотив” асосий таркиби ёшлар жамоаси билан баҳс юритди

АГМК билан ўйинга ҳозирликни давом эттираётган “Локомотив” жамоаси бугун ёшлар таркибига қарши назорат учрашуви ўтказди. 

Мураббийлар штаби ёшлар таркибидаги ўйинчиларнинг маҳоратини ошириш,  уларга тажрибали футболчилардан майдоннинг ўзида сабоқ олиш имконини яратиш мақсадида бугун асосий жамоа ҳамда ёшлар таркиби ўртасида ўзига хос синов ўйини ташкил этишга қарор қилди.  Учрашув ТТЙМИ стадионида ўтказилди ва жида қизиқарли тарзда кўриниш олди.  Ёшлар жамоаси аъзолари ўйин давомида ўзларини яхши тарафдан намойиш этишга уринишди.  Учрашув тақдирини эса Санжар Шоаҳмедов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

 

“Локомотив” асосий таркиби – Ёшлар таркиби 1:0

Гол:  Санжар Шоаҳмедов (22)

Асосий таркиб:  Мамур Икромов,  Бобур Юлдошев,  Кахи Махарадзе,  Салим Мустафоев,  Фарҳод Бекмуротов,  Чо Сук Жаэ,  Нивалдо,  Шерзод Каримов,  Садриддин Абдуллаев,  Санжар Шоаҳмедов,  Ҳусниддин Ғофуров.

Ёшлар таркибида майдонга тушганлар:  Сарвар Каримов,  Умар Адҳамзода,  Рустам Ҳамраев,  Фаррух Иброҳимов,  Улуғбек Абдуллаев,  Жамол Исломов,  Идрис Бикмайкин,  Владислав Фомин,  Алишер Шералиев,  Хурмат Юлдашов,  Азиз Амонов,  Бобур Эргашев,  Бобур Тиллабоев.

img_0001

img_0017

img_0028

img_0032