“Локомотив” мухлислари Олмалиқдаги учрашувга боришади

Суперлиганинг 4-тури доирасида Тошкентнинг “Локомотив” клуби АГМК меҳмони бўлади.  

“Темирйўлчилар” жамоасининг Олмалиқдаги учрашувни бевосита стадиондан кузатишни ният қилган ишқибозлари учун клуб алоҳида автобус ажратади.   Автобус 31 март куни ТТЗ даҳасида жойлашган “Локомотив” стадионидан соат 13:30да Олмалиқ томон йўл олади.

АГМК – “Локомотив” учрашувига бормоқчи бўлган ишқибозлар  “Локомотив” мухлислар клуби етакчиси Одил Алимов билан (+998 90 9648309 рақами орқали) боғланиб,   ўз исм-фамилияларини ёздириб қўйишлари мумкин.   Жойлар сони чекланган.

Таъкидлаб ўтамиз,   АГМК – “Локомотив” учрашуви 31 март куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади.   Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.