Нивалдо:  “Локомотив” АГМК билан баҳсда фақат ғалабани кўзламоқда

Тошкентнинг “Локомотив” клуби навбатдаги учрашувини Суперлига 4-тур ўйинлари доирасида Олмалиқда АГМКга қарши ўтказади. 

Ҳозирда “темирйўлчилар” жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.  “Локомотив”нинг янги аъзоларидан бири Нивалдо Родригес Феррейра клуб расмий сайтига ўйинолди тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани хусусида гапириб берди:

nivaldo brasil lokomotiv

– “Локомотив” жамоаси сафидаги илк учрашувимда мушагимни жароҳатлаб олдим ва бир нечта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим.  Лекин айни пайтда яхши ҳолатдаман ва олдиндаги учрашувга бутун жамоа билан жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз.  Рақиб ўйинини таҳлил қилиб чиқдик.  АГМК – маҳоратли футболчиларга эга жамоа.  Бизни осон ўйин кутмаётгани тайин.  Лекин “Локомотив” ушбу учрашувда фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқади.  Мен ҳам жамоамнинг ғалабасига ўз улушимни қўшишга уринаман, – деди тажрибали футболчи.  

Таъкидлаб ўтамиз, АГМК – “Локомотив” учрашуви 31 март куни Олмалиқ шаҳрида ўтказилади.  Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.