“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини Наврўз байрами билан табриклашди

Айни кунларда бутун Республикамизда байрам шукуҳи ҳукмрон. 

Шу муносабат билан бугун “Локомотив” жамоаси футболчилари пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.

Бундай ҳайрия тадбирларини анъанага айлантирган “Локомотив” вакиллари бу сафарги ташриф давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан қизғин суҳбат қуриб,  уларни Наврўз айёми билан қутлашди.

Қолаверса,  ушбу масканнинг ёш ўйинчилардан иборат футбол жамоаси билан биргаликда кўргазмали футбол баҳси ҳам ўтказилди.  Сўнг меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Локо” футболчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.  Якунда барча биргаликда эсдалик учун суратга тушди.

mehribon

mehribonl23uyi

mehribonlik uyi 23