“Локомотив” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчиларни биласизми?

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 2002 йилда ташкил этилгани барчага аён.  Шу вақт мобайнида “темирйўлчилар” жамоаси шарафини кўплаб маҳоратли футболчилар ҳимоя қилишга улгуришди. 

Айни пайтда ҳам бир қатор тажрибали ва ўз ўрнида иқтидорли футболчилар Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони сафида фаолият олиб боришмоқда.

Улар ичида миллий терма жамоамиз аъзоси – Ислом Тўхтахўжаев 226та ўйин билан “Локомотив” таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи бўлиб турибди.  Бу борада ундан кейинги ўринларни Салим Мустафоев (133),  Игантий Нестеров (129),  Марат Бикмаев (123),  Сардор Мирзаев (115),  Олег Зотеев (115) эгаллаб туришибди.

Шунингдек,  Икром Алибоев (103) ҳамда Санжар Шоаҳмедов ҳам (101) яқиндагина “Локомотив” учун юбилей – 100-учрашувни ўтказишди.

lokomotiv-uzbek club