“Локомотив” АГМК билан ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда

Даставвал номаълум муддатга қолдирилган Суперлига 4-турининг АГМК – “Локомотив” қарама-қаршилиги 31 март куни ўтказиладиган бўлди. 

Шу боисдан “Локомотив” жамоаси вакиллари айни дамда мазкур ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.  Қолаверса,  3 апрел куни ўтадиган ОЧЛ-2018 доирасидаги “Ал Ваҳда” билан беллашувга ҳам ҳозирлик давом этмоқда.

Бугун ҳам “темирйўлчилар” жамоаси “Локомотив” стадионида машғулот ўтказди.  Унда миллий терма жамоа ҳамда олимпия терма жамоага жалб этилган 9 нафар ўйинчидан бошқа барча иштирок этди.  Мураббийлар штаби бир қатор ёшлар жамоаси аъзоларини ҳам машғулотга жалб этишни лозим топди.

Қуйида жамоамизнинг машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

img_0262

img_0286

img_0334

img_0351

img_0381

img_0260

img_0404