Шерзодбек Каримов “Локомотив” билан шартнома имзолади

Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” янги мавсум олдидан ўз сафини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирмоқда.

Жумладан, маҳоратли ярим ҳимоячи Шерзодбек Каримов “темирйўлчилар” жамоаси аъзосига айланди. “Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинида жамоага келиб қўшилган 28 ёшли футболчи бугун шартномага қўл қўйди. У эндиликда “Локомотив” сафида 8-рақам остида тўп суради.

Таъкидлаш жоиз, илгари “Қизилқум”, “Пахтакор” жамоалари сафида фаолият олиб борган ушбу футболчи Олий Лигада 178 учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол уришга муваффақ бўлган.