“Локомотив” Ҳусниддин Ғофуровни ҳам таркибга қўшиб олди

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” 2018 йилги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этади.

“Темирйўлчилар” жамоаси сафига сўнгги йилларда Сербия чемпионатида фаолият олиб борган ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров келиб қўшилди. Аслида “НБУ-Осиё” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланадиган фарғоналик 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2013-2017 йиллар оралиғида Сербиянинг “Явор” ҳамда “Младост” клублари шарафини ҳимоя қилди.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналадиган футболчи энди фаолиятини юртимизда давом эттиради. Ҳусниддин Ғофуров “Локо” билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. У “темирйўлчилар” сафида 19-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.