“Локомотив” футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишди

Суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолатини доимий назорат қилиб бориш мақсадида ПФЛ томонидан тест-синовлари ўтказилмоқда.

Бугун “Локомотив” профессионал футбол клуби таркибидаги футболчилар ҳам тест-синовлари топширишди. 4та босқичдан иборат бўлган тестлар ўз ичига 30 метрга югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда “Yo-Yo” тест каби машқларни олди. Жараён анча қизиқарли ва самарали тарзда ўтди.

Тест синовларида янги мавсумда жамоамиз таркибида тўп суриши кутилаётган бир қатор ёш футболчилар ҳам иштирок этишди.

Қуйида тест-синовлари жараёнидан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

img_7227

img_7261

img_7298

img_7338

img_7358

img_7374

img_7387