Шерзод Файзиев “Локомотив” билан хайрлашди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби сафида мазмунли ўйин намойиш этган ҳимоячи Шерзод Файзиев энди эркин агентга айланди.

2 мавсум давомида “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган сирдарёлик футболчи бугун клуб қароргоҳига ташриф буюрди ва жамоа билан хайрлашди.

“Локомотив” ПФК Шерзод Файзиевга клубнинг муваффақиятларига қўшган хиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва унинг келгуси фаолиятида омадлар тилайди.