“Локомотив” Дубайда 4та назорат ўйини ўтказади

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 9-23 январ кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган “темирйўлчилар” жамоаси Дубайда 4та назорат беллашувида майдонга тушади. Дастлаб “Локо” 14 январ куни Шотландиянинг “Абердин” клуби билан баҳс юритади. 17 январда маҳаллий жамоалардан бири билан назорат беллашуви бўлиб ўтиши кўзда тутилган.  19 январда эса Россиянинг “Рубин” клуби “Локомотив”га рақиблик қилади. Дастлабки хориж йиғини доирасидаги сўнгги ўйин эса яна бир рус клуби – “Краснодар”га қарши 22 январ санасида бўлиб ўтади.

photo_2018-01-08_17-08-59