“Локомотив”ни 3 нафар футболчи тарк этди

“Локомотив” жамоаси 2017 йилги мавсум якунларига кўра 3 нафар футболчи билан хайрлашди. Булар – Бобир Давлатов, Муҳаммад Коне ва Олабиран Блессинг Муйива.

Ҳар учала футболчи ҳам “Локомотив” билан тузилган шартномаси якунига етгач, клубни эркин агент мақомида тарк этишди.

“Локомотив” ПФК ушбу футболчиларга мавсум давомида чемпионлик ҳамда кубокни қўлга киритилишида қўшган хиссалари учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятларида омад тилайди.