“Локомотив” бугундан янги мавсум тадоригини бошлади 

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” бугундан янги мавсум ҳозирликларини бошлади. 

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзолари бугун клуб қароргоҳида йиғилишди ва дастлабки машғулот бўлиб ўтди. Унда асосан маҳаллий футболчилар иштирок этишди. “Локомотив” 9 январга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради. Сўнгра жамоа йиғини БААнинг Дубай шаҳрига кўчади. Мавсумолди дастлабки хориж йиғини 23 январ санасига қадар давом этиши кўзда тутилган.