Марат Бикмаев – “Локомотив”нинг 2017 йилдаги “Энг яхши футболчиси”

2017 йилги мавсум “Локомотив” жамоаси учун жуда омадли тарзда ўтди. “Темирйўлчилар” жамоаси ортда қолган мавсумда ҳам Ўзбекистон чемпионатида, ҳам мамлакат кубогида зафар қучиб, “олтин дубль” қайд этишга муваффақ бўлди.

Қайд этиш жоизки, мавсум-2017 давомида жамоа мураббийлар штаби жами 24 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Уларнинг барчаси ҳам жамоанинг муваффақиятларига ўз муносиб хиссасини қўша олишди.

“Локомотив” жамоаси ишқибозлари ўртасида йил якунларига бағишланган сўровнома ўтказилди. Унда “темирйўлчи” мухлислар “Йилнинг энг яхши футболчиси” учун овоз беришди. Бугун мазкур сўровнома якунланди. Унга кўра, Олий Лига-2017 тўпурари, Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги “Энг яхши футболчиси” – Марат Бикмаев “Локомотив” мухлислари томонидан ҳам жамоанинг “Йил ўйинчиси” деб топилди. Энг кўп овоз олганлар ичида иккинчи поғона Игнатий Нестеровга, 3-ўрин эса Жалолиддин Машариповга насиб этди.

goooabest