“Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошқаради

13 октябрдан Олий Лигада 24-тур учрашувлари старт олади. Тур доирасидаги қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган беллашувлардан бирида мусобақа жадвали яккапешқадами “Локомотив” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур қарама-қаршиликни бошқариб бориш вазифаси тажрибали рефери – Ҳасан Рўзиевга топширилди.

 

“Локомотив” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Р. Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов

 

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Навбаҳор” баҳси 13 октябрь куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 16:30.