“Локомотив” ёшлари “Навбаҳор”дан йирик ҳисобда устун келди

Бугун Ёшлар Лигасида 24-тур учрашувларига старт берилди. Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли ўйинлардан бирида ёш “темирйўлчилар” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўринбосарларига қарши баҳс юритди.

Голларга бой тарзда кечган матчда Вазген Манасян шогирдлари 5:2 ҳисобида ғалабага эришишди. “Локомотив” сафида Идрис Бикмайкин ҳамда Бобур Тиллабоев дубл қайд этишди, Евгений Танаев эса бир марта рақиб дарвозабонини ҳафа қилишга муваффақ бўлди.

Yoshlar jamoasi Lokomotiv FK

“Локомотив” – “Навбаҳор” 5:2 
Голлар: И. Бикмайкин (14′, 37′), Б. Тиллабоев (30′, 67′), Е. Танаев (74′) – А. Нишонов (23′), А. Тургунбоев (76′)

“Локомотив”: 25. С. Каримов, 5. О. Мухаммедов, 9. Б. Тиллабоев, 10. Б. Абдуллаев, 17. И. Бикмайкин, 20. Б. Давлатов, 22. У. Абдуллаев, 28. У. Адхамзода, 37. О. Блессинг, 44. С. Прохоров, 99. Б. Эргашев.

Захира: 1. В. Вагин, 11. Е. Танаев, 18. Ю. Шоимов, 21. А. Шералиев, 23. А. Одилов, 29. А. Кучкоров, 77. Ш. Муминкулов.

Idris Bikmaykin futbolchi