“Локомотив” футболчилари қисқа муддатли таътилга чиқишди

Олий лигада 28-тур учрашувлари якунлангач миллий терма жамоалар ўйинлари сабаб ички чемпионатимизда қисқа муддатли таннаффус эълон қилинади. Шу боисдан бугундан “Локомотив” жамоаси аъзоларига ҳам 4 кунлик таътил эълон қилинди.123_0447

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” жамоаси сўнгги 3 ҳафта мобайнида чемпионат ва кубок ўйинлари доирасида 6 та учрашув ўтказди. Уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган “Темирйўлчилар” фақат бир марта мағлубият аламини тортишга мажбур бўлишди. 28-тур доирасида ўтган “Қизилқум” билан ўйинда ҳам “Локо” футболчилари зафар қучишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, футболчилар 8 ноябрга қадар ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлишади. Терма жамоа йиғинига чақирув олган яна 4 нафар ўйинчи эса бугундан бош жамоамиз ихтиёрига бориб қўшилишди.