“Локомотив”нинг 4 нафар аъзоси миллий терма жамоамиз йиғинига чақирилди

Мундиал-2018 сари одимлаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни сафарда Жанубий Корея термасига қарши учрашув ўтказади. Ушбу ўйинга тайёргарлик доирасида эса 10 ноябрда пойтахтимизда Иордания билан ҳам ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш кўзда тутилган .

Мазкур учрашувларга тайёргарликни бугундан бошлаган терма жамоамиз сафига “Локомотив”нинг 4 нафар аъзоси ҳам жалб этилди. Булар – дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ҳамда ярим ҳимоячилар Сервер Жепаров ва Марат Бикмаевлардир.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан йиғинга киришди. “Локомотив” вакиллари ҳам бугундан бош жамоамиз ихтиёрига бориб қўшилишди. Уларга омад тилаймиз ва ишонамизки, “Темирйўлчилар” ҳам бош жамоамизнинг сафардаги муҳим учрашувдан ижобий натижа билан қайтишида ўз муносиб хиссаларини қўшишади.