“Локомотив” машғулотларга киришди (ФОТО)

“Қизилқум” билан кечган ўйиндан сўнг “Локомотив” футболчиларига тўрт кунлик таътил берилганди. Жамоа аъзолари бугундан яна машғулотларни бошлашди.

ТТЗдаги “Локомотив” стадионида ўтказилган машғулотда айни пайтда клуб тасарруфида бўлиб турган футболчилар иштирок этишди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иккита ўйини туфайли олий лигада танаффус юзага келган.

Ҳозирда тўрт нафар футболчимиз терма жамоа ихтиёрида бўлиб турибди. Шунингдек, Артур Геворкян Туркманистон терма жамоасига жўнаб кетган.

“Локомотив” олий лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида 12 ноябрь куни “Қизилқум”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Олий лигадаги навбатдаги тур баҳси эса 18 ноябрда “Металлург”га қарши бўлиб ўтади.