“Локомотив”нинг “Олмалиқ” ҳамда “Обод” билан ўйинлари қайси санада бўлиб ўтади?

Миллий терма жамоа ўйинлари сабаб Олий Лига 19-тури доирасидаги “Олмалиқ” – “Локомотив” баҳси номаълум муддатга қолдирилган эди.

ПФЛ ушбу ўйиннинг қайси куни ўтказилишини белгилади. Унга кўра, мазкур ўйин 26 сентябрь санасида бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, 23-тур тақвимида ўзгариш юзага келди. Аслида 28 сентябрда ўтказилиши лозим бўлган “Обод” – “Локомотив” учрашуви 29 сентябрга кўчирилди.