“Локомотив” “Насаф” майдонига сафар уюштиради

Ўзбекистон XXVI миллий чемпионатининг 21-турида марказий мақомидаги матч Қаршида бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади. 

Мазкур қарама-қаршиликни тажрибали рефери – Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин Қаршидаги “Марказий” аренада соат 18:45да старт олади.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” “Насаф”га қарши миллий чемпионатимиз доирасида шу пайтга қадар 25та учрашув ўтказган. Ўйинларнинг 8тасида “темирйўлчилар”, 12тасида эса “аждарлар” ғалабага эришган. Яна 5та беллашувда дуранг натижа қайд этилган.

Shuhrat Muhammadiev - defender

Ушбу икки жамоа ўртасидаги қарама-қаршилик доимо мухлис-у мутахассислар диққат марказида бўлиб келган. Қайд этиш жоизки, жамоаларнинг сўнгги 10та ўйинида “Локо” 7 бор зафар қучган. 2 марта “Насаф” ғалабага эришган ва бир марта жамоалар муроса кўчасини танлашган.

“Локомотив” ушбу жамоага қарши учрашувлардаги энг йирик ҳисобдаги ғалабасига 2014 йилда Қаршида эришган. Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган матчда “Локо” футболчилари сафардан 5:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган.

O'zbek futboli - Lokomotiv Toshkent - Nasaf Qarshi

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи даврадаги Тошкентда ўтган ўйинида “темирйўлчилар” рақибдан 2:1 ҳисобида устун келишганди.

Lokomotiv Toshkent FK