“Локомотив”нинг расмий Telegram каналига аъзо бўлинг!

Бугунги кунда ҳаётимизни интернетсиз, хусусан, ижтимоий тармоқларсиз тасаввур этиш қийин. Зеро улар кундалик турмушимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгуришди.

Кўплаб клублар ўз расмий веб-сайтлари билан бир қаторда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳам эга саналади. Жумладан, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” жамоаси ҳам ўз расмий сайти ҳамда оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини фаол тарзда юритиб келади.

Шунингдек, юртимизда кенг оммалашган Telegram мессенжеридаги расмий каналимиз орқали жамоамиз мухлислари “Темирйўлчилар” клуби ҳаётига доир сўнгги янгиликлар, ҳар бир машғулот жараёнидан ва ўйинлардан фотосурат ҳамда видеолавҳалар, интервьюларни кузатиб боришлари мумкин.

Telegram каналимизга қўшилиш https://t.me/pfc_lokomotiv