“Сўғдиёна” – “Локомотив” учрашувини Темур Тўхтасинов бошқариб боради

11-12 август кунлари Олий Лигада 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Олий Лига мусобақа жадвали яккапешқадами “Локомотив” 17-тур ўйинлари доирасида Жиззахга сафар қилади. “Сўғдиёна” – “Локомотив” қарама-қаршилигини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди.

Унга кўра, ушбу учрашувни тажрибали рефери – Темур Тўхтасинов бошчилигидаги гуруҳ бошқаради.

 

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижoн), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.