“Локомотив” икки нафар футболчисини ижарага берди

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз сафини маҳоратли футболчилар ила тўлдириш билан бир қаторда ўз футбол мактаби тарбияланувчиларини таркибга жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Натижада “темирйўлчилар” сафида ҳар бир чизиқда бир неча нафардан рақобатбардош ўйинчилар тўп суришмоқда.

Мана шундай футболчиларнинг ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлишини кўзлаган ҳолда “Локомотив” баъзи бир футболчиларни ижарага беришга ҳам эътибор бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Саламат Қутибоев кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун мавсум сўнггига қадар “Бухоро” жамоасига ижарага берилди.

1h4a0616zzzz

Шунингдек, ёш истеъдод эгаси Бобир Йўлдошев ҳам мавсум сўнггига қадар Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафида ижара асосида ҳаракат қилади.