“Сўғдиёна” – “Локомотив” учрашувининг бошланиш вақти аниқ бўлди

Хабарингиз бор, Олий Лига 17-турида “Локомотив” “Сўғдиёна” майдонига сафар уюштиради.

Мазкур жамоаларнинг асосий ҳамда ёшлар таркиблари ўйинлари бошланиш вақти маълум бўлди. Унга кўра, “Сўғдиёна” – “Локомотив” жамоаларининг ёшлар таркиблари эртага соат 17:30да ўзаро баҳс юритишади.

Асосий таркиблар қарама-қаршилиги эса 12 август куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 19:00.