“Локомотив” “Металлург”га қарши ўйинни ўз уйида ўтказади

Хабарингиз бор, 30 июнь куни Бекободда Олий Лига 3-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган қолдирилган ўйин – “Металлург” – “Локомотив” қарама-қаршилиги бўлиб ўтиши лозим эди.

Лекин “Металлург” стадионида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ўйиннинг ўтказилиш жойи ўзгарди. Унга кўра, ушбу икки жамоанинг биринчи давра доирасидаги ўйини Тошкентдаги “Локомотив” стадионида ўтказилади.

Иккинчи даврадаги ўйинга эса Бекободдаги стадион мезбонлик қилади.