“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви бошланиш вақти маълум бўлди

24-25 июнь кунлари Олий Лигада 15-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Турнинг марказий ўйинида “Локомотив” “Бунёдкор” майдонига сафар уюштиради.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида 25 июнь, якшанба куни бўлиб ўтади. Унинг бошланиш вақти – 19:00.

Эртага эса жамоаларнинг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу беллашув соат 18:00да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.