“Локомотив” “Бунёдкор билан ўйинга тайёргарликни бошлади

Олий Лига мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” навбатдаги учрашувини пойтахтимизнинг яна бир клуби – “Бунёдкор”га қарши ўтказади.

“Темирйўлчилар” жамоаси мазкур ўйинга ҳозирликни бошлаб юборди. Бугун ҳам “Локомотив” футболчилари ўз қароргоҳида машғулот ўтказишди. Машғулот жараёнида футболчилар тўп билан муомала қилиш борасидаги ранг-баранг машқларни бажаришди.

Ҳозирча жароҳатини даволаётган футболчиларимиздан ҳеч бири умумий гуруҳ машғулотларига қўшилганича йўқ. Ислом Тўхтахўжаев ҳамон якка тартибда шуғулланишда давом этмоқда. Диёр Туропов ҳам ҳали умумий машғулотларда иштирок этишни бошламади.

Қуйида бугунги машғулотдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Rustam Nartadjiev LOKOMOTIV 77

Sardor Mirzaev 999823

Aliboev Ikrom ALIBAEV 789

Kome Mohamed Gnontcha UZB 787866868

Quvondiq Ro'ziyev Lokomotiv 7868567