“Локомотив” ўртоқлик учрашувида “Олмалиқ”ни мағлуб этди

Бугун, 8 октябрь куни “Олмалиқ”қа қарши назорат баҳсида майдонга тушган “Локомотив” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ТТЙМИ стадионида ўтказилган ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг дарвозаларга учта тўп киритилди. Аввалига “Олмалиқ” футболчиси Мўйдин Мамазулунов гол урди.

Кейинчалик эса “Локо” футболчилари икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. 82-дақиқада Икром Алибоев ҳисобни тенглаштирган бўлса, 89-дақиқада Иван Нагаев ҳисобни 2:1га етказди.

Ўйин охирида эса “Локо” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лекин ижара асосида “Олмалиқ”да тўп тепаётган Хуршид Мухторов пенальтидан унумли фойдалана олмади. Аниқроғи, унинг зарбасини Савар Каримов қайтаришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб мазкур ўртоқлик учрашувида “темирйўлчилар” ғалаба қозонишди.

IMG_0499

Ўртоқлик ўйини. 8 октябрь

“Локомотив” – “Олмалиқ” 2:1

Голлар: Икром Алибоев (82), Иван Нагаев (89) – Мўйдин Мамазулумов (78)

“Локомотив”: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Бобур Юлдашев, Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Артур Геворкян, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Неманья Яничич, Санжар Шоаҳмедов, Темур Кападзе, Олег Зотеев, Сергей Прохоров, Иван Нагаев, Сарвар Каримов.

“Олмалиқ”: Акмал Ортиқов, Раҳматилло Бердимуродов, Ислом Иномов, Саидкомил Акбаров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршид Мухторов, Муҳаммад Исаев, Отабек Валижонов, Достон Абдураҳмонов, Дониёр Исмоилов, Дониёр Усмонов.

Четлатиш: Отабек Валижонов (30)

Бош ҳакам: Азиз Асимов.