Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди

Хабарингиз бор, айни кунларда бутун дунёда ФИФА кунлари сабаб миллий терма жамоалар ўз ўйинларини ўтказишмоқда.

Эртага Бишкекда Қирғизистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари халқаро ўртоқлик учрашувида ўзаро баҳс юритишади. Туркманистон  терма жамоаси бош мураббийи Амангилич Кочумов мазкур учрашувга “Локомотив” ярим ҳимоячиси Артур Геворкянни ҳам таклиф этди. Шу сабабли маҳоратли футболчи бугундан ўз терма жамоаси ихтиёрига етиб борди.

IMG_8951

Таъкидлаш жоиз, Қирғизистон – Туркманистон баҳси эртага маҳаллий вақт билан соат 20:30да Бишкекдаги Долен Омурзоқов номидаги стадионда бўлиб ўтади.