“Олтин куз”-2016 футбол фестивали: “Локомотив” жамоаси “Орео”ни мағлуб этди 

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимизда 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Олтин куз” номли футбол фестивали бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу фестивалда учинчи кунги ўйинлар ўтказилди.

“Футбол 20” майдонида “Локомотив” жамоаси аъзолари “Пахтакор” тарбияланувчиларидан иборат “Орео” жамоасига қарши баҳс юритишди. Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда “Локо” вакиллари 6:5 ҳисобида ғалабага эришишди.

“Локомотив” таркибида Одил Ҳакимов, Бунёд Қўлдошбеков ва Мирфаёз Мирусмонов бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишган бўлса, Саид Тангрибердиев 3 марта гол киритиб, хет-трик қайд этди. Ўйин якунлангач аниқланган “Энг яхши футболчи” номига ҳам айнан Саид Тангрибердиев сазовор бўлди.

Ушбу фестивал эртага ўз ниҳоясига етади. Жамоамизнинг рақиби эса қуръа натижасига кўра аниқланади.

IMG_9553