“Локомотив” қизил, “Ал Айн” сиёҳранг формада тўп тепади

Бугун, 13 сентябрь куни Осиё чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувидан ўрин олган “Локомотив” – “Ал Айн” баҳси бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, биринчи учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

Жавоб учрашувида эса “темирйўлчилар”ни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Зеро, “Локомотив” ўз тарихида илк бор мусобақанинг ярим финалига чиқишга жуда яқин турибди.

Кеча “Бунёдкор” стадионида эртанги ўйинга бағишланган расмий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида бир қатор масалалар ҳал қилиб олинди ҳамда клубларнинг қайси формада тўп тепишлари маълум бўлди.

Демак, бугунги ўйинда “Локомотив” қизил-оқ-оқ формада, “Ал Айн” эса тўлиқ сиёҳранг формада ўйнайди.