“Локомотив” ОЧЛдаги юришини чорак финалда тўхтатди

Ўз тарихида илк бор Осиё чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига йўл олган “Локомотив” мусобақани чорак финалда тўхтатди.

Тошкентда БААнинг “Ал Айн” клубига қарши тўп тепган “темирйўлчилар” 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди ва шу тариқа турнир билан хайрлашишди. Хабарингиз бор, биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида киритилган ягона гол “Ал Айн”га кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Нима ҳам дердик, бу – футбол. Унда ғалабалар қатори мағлубият ҳам бўлиб туради. “Локомотив”нинг кейинги ўйинларига омад тилаб қоламиз.

ОЧЛ. 1/4 финал.
13 сентябрь. Жавоб учрашуви
“Бунёдкор” стадиони. 7661 томошабин.

«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Ал-Айн» (БАА) – 0:1

«Локомотив»: И. Нестеров, К. Махарадзе, С. Жепаров, Т. Абдухолиқов, Н. Яничич, С. Мирзаев (М. Бикмаев, 75), С. Мустафоев (О. Зотеев, 65), Т. Кападзе, И. Тўхтахўжаев, С. Шоаҳмедов, А. Геворкян (И. Алибаев, 67).

Гол: Лукас Фернандес Кайо (38).

Огоҳлантириш: О. Зотеев (67), М. Бикмаев (85), И. Алибоев (87), К. Махарадзе (88) –Омар Абдулраҳмон (43), Фавзи Фаез (58), Ли Мин Жу (76).