“Локомотив” “Ал Аҳли”ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси бугун Осиё Чемпионлар Лигаси 2-тур учрашувлари доирасида БААнинг “Ал Аҳли” клубига қарши баҳс юритди. Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локо” футболчилари 2 та тўп фарқи билан зафар қучишди.

 

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Аҳли” (БАА) 2:0 
27 февраль. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Фу Минг, Вейминг Хуо, Йи Чао (учаласи Хитой), Шаҳзод Хуррам (Покистон)

Голлар: Саламат Қутибоев 1, – 1:0. Марат Бикмаев 57, – 2:0

“Локомотив” – 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Саламат Қутибоев (29.Қувондиқ Рўзиев, 86). 10. Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (37.Шерзод Файзиев, 90), 42.Муҳаммад Коне, 99.Жалолиддин Машарипов (7.Ньоре Кризо, 72)
“Ал Аҳли” – 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис, 3.Асамоа Гьян (92.Саид Ҳассан, 25), 4.Ҳабиб Фардан, 5.Волид Аббос, 10.Эвертон Рибейро, 13.Ҳамис Исмоил, 57.Себил (26.Абдулазиз Ҳайкал, 46), 62.Абдулазиз Санқур, 88.Мажид Ҳассан (20.Саид Аҳмад Абдулла, 72), 99.Макете Диоп.
Огоҳлантиришлар: Саид Аҳмад Абдулла 75