“Локомотив”нинг навбатдаги рақиби – “Машъал”

3-4 март кунлари Олий лиганинг 1-тур учрашувларига старт берилади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” дастлабки турни сафарда “Машъал”га қарши ўтказади.

Баҳром Вафоев номидаги стадионда бўлиб ўтадиган баҳс 16:00да бошланади. “Темирйўлчилар”нинг асосий таркиби эртага Қарши шаҳри томон йўл олишади. Бугун кечқурун эса ўринбосарларимиз жўнаб кетишади.

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган “Машъал” – “Локомотив” ўйинини бухоролик ҳакамлар бошқариб боришади. Учрашув бош ҳаками – Ильгиз Танташев.

photo_2017-03-01_14-43-16

Олий лига. 1-тур учрашувлари:
3 март (жума)
«Машъал» – «Локомотив»
«Пахтакор» – «Қизилқум»
«Металлург» – «Динамо»

4 март (шанба)
«Шўртан» – «Нефтчи»
«Навбаҳор» – «Обод»
«Қўқон-1912» – «Насаф»
«Бухоро» – «Олмалиқ»
«Бунёдкор» – «Сўғдиёна»